Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек Лондонда, ҳар йили ўтказиладиган 19-умумжаҳон таълим форумида Бирлашган Қироллик университетлари раҳбарлари билан бўлиб ўтган учрашувда шундай баёнот берди.
АЙБЎЛАТ АБИТБЕКОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАН ВА ОЛИЙ ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ДЕПАРТАМЕНТ ДИРЕКТОРИ ЎРИНБОСАРИ:
– Вазир мамлакат олий таълим тизимида юз бераётган ўзгаришлар тўғрисида маълумот бериб ўтди. Шу жумладан, Саясат Нурбек Давлат раҳбарининг Қозоғистонда 5 та етакчи, хусусан, техник йўналишдаги университетлар филиалини очишни топширганини тилга олди. Буюк Британия университетлари раҳбарлари мамлакатимизда юз бераётган ўзгаришларга эътибор билан қаради, учрашув конструктив вазиятда бўлиб ўтди. Томонлар ҳамкорликни давом эттириш ниятида.
Таъкидлаш лозимки, Ақтўбедаги Жубанов номли университет базасида очилган Шотландиянинг Heriot-Watt таълим даргоҳи филиали абитуриентлардан ҳужжат қабул қиляпти. 300 нафар қозоғистонлик инглиз тилидан имтиҳон топширди. Эслатамиз, бугунги кунда Петропавловскда Аризона университети филиали, Атирауда М. Губкин номли нефть-газ университети, Алматида Москва муҳандислик-физика университети фаолият юритмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси