Қозоғистонда бир ярим йил ичида энг кўп нефть ва конденсат ҳажми ўтган ойда ишлаб чиқарилган - бу тахминан 7 миллион 660 минг тоннани ташкил этади. Energy Analytics экспертлари маълум қилишича, сўнгги марта бу кўрсаткич пандемия бошланишидан олдин, 2020 йил мартида кузатилган. Мутахассислар таъкидлашича, ноябрь ва декабрда ҳам қазиб олишнинг шу даражаси сақлаб қолинса, олинган «қора олтин» ҳажми жорий йил сўнгига қадар 85 миллион тоннага етиши мумкин. Бунда конденсатсиз нефть ишлаб чиқариш ҳажми ОПЕК+ Қозоғистон учун белгилаб берган квотадан ошади. Таъкидлаймиз, октябрда умумжаҳон нефть қазиб олиш ҳажми кунига 1 миллион 400 минг баррелга етган. Янада йирикроқ ўсиш ноябрь ва декабрда кутилмоқда.
Хуршида Абдуллаева таржимаси