Мамлакат ҳукумати пандемия чўзилиб кетса кўриладиган чоралар, яъни Қозоғистон иқтисодиёти учун «Б» режани ишлаб чиқди. Унга аҳоли ва бизнесни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга қаратилган тадбирлар киритилган.
АСЕТ ИРҒАЛИЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРИ:
- Ҳукумат Миллий банк ва Молиявий бозорни тартибга солиш ҳамда ривожлантириш агентлиги билан бирга ижтимоий-иқтисодий вазият ёмонлашган тақдирда амалга ошириладиган биргаликда фаолият юритиш режасини ишлаб чиқди. Тегишли кўрсаткичлар кузатилган тақдирда режа ишга туширилади.
Асет Ирғалиев режани амалга оширишга коронавирус жадал тарқала бошлаши, нефть нархи кескин пасайиши ва бошқа ноқулай ташқи факторлар сабаб бўлиши мумкинлигини билдирди. Вазир янги режа қанчага тушиши ва уни молиялаштириш манбаларини айтмади.