Қозоғистонда нефть-газ-кимё секторида ишлаб чиқариш 12 фоизга ошди

Қозоғистонда нефть-газ-кимё секторида ишлаб чиқариш 12 фоизга ошди

Қозоғистон ташқи бозорларга чуқур қайта ишланган нефть-кимё маҳсулотларини тизимли етказиб бера бошлади. Бу - полипропилен, бензол ва параксилол. Айни пайтда, мамлакат нефть-газ-кимё секторида ишлаб чиқариш ҳажми бир йил ичида 12 фоизга ошди. Бу эса соҳанинг хомашё моделидан юқори қўшимча қийматли маҳсулотга ўтаётганини тасдиқлайди, дейди Энергетика вазирлиги раҳбари. Шунингдек, Қозоғистонда дунё даражасидаги янги нефть-кимё мажмуалари барпо этилади. Атирау вилоятида бўлажак полиэтилен заводи учун пиролиз қурилмаси ўрнатиш борасидаги ишларнинг учдан бири бажарилган. Павлодар вилоятида алкилат ишлаб чиқарадиган корхона лойиҳаси бошланди. Бундан ташқари, дея таъкидлайди Ерлан Ақкенженов, юртимизда 2040 йилгача иссиқлик-энергетика мажмуасини ривожлантиришнинг узоқ муддатли йўналишлари тасдиқланган. Алоҳида эътибор технологиялар, экология ва сифатли қайта ишлашга қаратилади. Шу билан бирга, вазир айтишича, энергия секторида рақамли трансформация кучайтирилмоқда. Соҳанинг бошқаришнинг Ягона тизими – EnergyTech шакллантириляпти. У 10 та асосий соҳани бирлаштиради, яъни ер қаъридан фойдаланиш ва қайта ишлашдан кўмир саноатигача. Тўла ишга тушириш 2027 йилда бўлади, айни пайтда, реал тартибда 7 та сервис фаолият кўрсатмоқда.

Ерлан Ақкенженов, Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири:

Сунъий идрокка алоҳида эътибор қаратамиз. Жорий этилаётган воситалар амалда ўз самарадорлигини кўрсатмоқда. Бозор вакиллари билан биргаликда соҳа талабларини аниқладик, сунъий идрок қўллашдаги аниқ кейсларни ишлаб чиқамиз. Бунда асосий вазифалар ҳаво линиялари дефектоскопияси, иссиқлик тармоқларининг қувур ичи диагностикаси. Бу технологиялар одам кўролмайдиган жойлардаги яширин зарарланган қисмларни топишга кўмаклашади ва таъмир харажатларини анча-мунча камайтиради. Иқтисодий самара эса ўн миллиардлаб тенгени ташкил қилиши мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси