Жорий йил Қозоғистон учун эсда қоларли бўлди. Мамлакат мустақилликнинг 30йиллигини нишонлайди. Ўтган йиллар мобайнида республика иқтисодиёт, маданият, сиёсат ва спортда катта муваффақиятларга эришди. Таниқли атлетларнинг ғалаба ва ютуқлари шундан далолат беради. Шу жумладан, қозоғистонлик боксчи, жаҳон чемпиони Данияр Елеусиновнинг ютуқлари таҳсинга лойиқ.
Данияр Елеусинов, профессионал боксчи:
- Мен шу юртда туғилдим, ўсдим, муваффақиятларга эришдим. Мен мустақиллик тенгдошиман. Куникеча 30 ёшга тўлдим. Ўйлайманки, бу ҳам рамзий мазмунга эга. Жорий йилдаги барча муваффақиятларимни Мустақиллик кунига бағишлайман.
Қооғистон мустақилликка эришганидан буён салкам ўттизта қадимий ўйин қайта тикланди. «Қазақ күресі», «Саятшылық», «Асық ату» ва «Тоғызқұмалақ» ҳам шулар жумласидан. Бу ўйинлар яқинда ЮНЕСКО номоддий мероси рўйхатига киритилди. Ўтмишдаги қозоқ полвонлари ва курашчилари маҳоратини замондош спортчилар тиклаяпти. Улардан бири – куч ишлатилувчи номерлар бўйича тўрт марта жаҳон рекордсмени, Гиннес рекордлар китобига киритилган Сергей Цирульников. Баҳодир йигит қўллари билан осонгина михларни тугун қилиб туга олади, тақаларни букади.
Сергей Цирульников, Куч ишлатилувчи номерлар бўйича тўрт марта жаҳон рекордсмени:
- Менинг асосий машғулотим – ўтмиш полвонлари, шу жумладан, Ҳожимуқон Мунайтпасов ва Балуан Шўлақ ишини давом эттириш. Мен севган иш, бевосита ишим Қозоғистонда куч ишлатиш маданиятини ривожлантириш. Халқаро беллашувларда, хусусан, полвонларимиз куч ишлатган йўналишларда мен ватанимиз шарафини ҳимоя қилганман.
Спорт одамлар ҳаётида катта ўрин тутиши ҳеч кимга сир эмас. У соғлиқни мустаҳкамлайди, характерни тарбиялайди, организмни чиниқтиради. Мамлакатимизда соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни тарғиб қилиш бўйича фаол иш олиб борилмоқда. Мустақиллик йилларида 77 та стадион, 38 та спорт саройи, шунингдек, 8 мингдан зиёд спорт майдончалари ва 2 мингдан кўпроқ спортзаллари бунёд этилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси