Жорий йилда қозоғистонликлар Қурбон ҳайитини тўлақонли нишонлай олади. Байрамнинг биринчи куни барча масжидларда Ҳайит намози ўқилади. Сўнгра жамоат дуо ўқийди, қурбонлик қилинади. Пойтахтда бу иш оффлайн ва онлайн шаклда ўтказилиши мумкин. Пандемия вақтида очилган махсус сайт орқали масофадан туриб қурбонлик қилиш ҳам мумкин. Бундай ният қилганлар учун шаҳардаги 7 та масканда мол бўғизлаш учун жой белгиланган. Улар барча санитария талабларига мувофиқ жиҳозланган, қурбонликка сўйилган жондорлар гўшти ветеринария кўригидан ўтказилади. Бу амал тонгги саккиздан кечки олтигача амалга оширилиши мумкин. Эслатамиз, бу йил Қурбон ҳайити 9-11 июль кунлари нишонланади.
Бауржан Диханбаев, Нур-Султон шаҳар дин ишлари бошқармаси бўлим бошлиғи:
- Қурбонликка аталган мол ва қўй гўшти Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси томонидан кўнгиллилар ёрдамида муҳтожларга тарқатилади. Қурбон ҳайити, қурбонлик қилиш жойлари, динга боғлиқ бошқа саволлар бўлса, зарур маълумотларни олиш учун ҳар бир фуқаро 109 рақами орқали боғланиши мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси.