Қозоғистонда мудофаа саноатини ривожлантириш жамғармаси тузилди

Қозоғистонда мудофаа саноатини ривожлантириш жамғармаси тузилди

Қозоғистонда мудофаа саноати мажмуасини ривожлантириш жамғармаси тузилди. Республика Ҳукумат тегишли қарор қабул қилди. Унинг низомий капиталида давлат улуши 100 фоизни ташкил қилади. Жамғармага республика бюджетидан 265 миллион тенге ажратилади. Таъкидлаш лозимки, жамғарманинг асосий мақсади -  маҳаллий илмий-техник ишланмаларни қўллаб-қувватлаш ва мудофаа-саноат мажмуасини модернизациялашдан иборат. Эслатамиз, аввалроқ мамлакат Президенти бу соҳани ривожлантиришнинг истиқболларини таъкидлаган ва мудофаа саноатига ихтисослашган маҳаллий компанияларга ҳар томонлама ёрдам беришга чақирганди.



Абдумалик Сарманов таржимаси.