Қозоғистонда минтақадаги энг йирик маълумотлар маркази очилади

Қозоғистонда минтақадаги энг йирик маълумотлар маркази очилади

Қозоғистон  Марказий Осиёнинг рақамли хабига айланади. Унда минтақадаги энг йирик, кенгайтирилиши мумкин бўлган маълумотларни қайта ишлаш IT-лойиҳаси рўёбга чиқариляпти. У 2027 йилда сингапурлик инвесторлар ёрдамида ишга туширилади. Бош вазир сармоядорлар билан шартномани имзолади. 200 МВт қувватга эга иккита маълумотларни қайта ишлаш маркази Ақмўла ва Қарағанди вилоятларида ташкил этилади. Лойиҳа қиймати - 690 миллиард тенге. Рақамли тараққиёт вазирлиги маълумотларни давлат рақамли тизимига интеграция қилиш билан шуғулланади. Маълумотларни қайта ишлаш марказлари Қозоғистон айти хизматлари экспортини кенгайтириш ва мамлакатга Microsoft, Google ва Amazon каби технологик гигантларни олиб келиш имконини бериши кутиляпти.


Абдумалик Сарманов таржимаси