Қозоғистонлик мактаб ўқувчилари ёмғирдан электроэнергия олишди. Чимкентлик ёш олимлар томчиларга асосланган генератор яратишди. Бунинг учун аввало муқобил энергия манбалари бўйича дунё тажрибасини ўрганишди. Ноу-хау махсус модда билан қопланган юзага тушаётган ёмғир томчилари ишқаланишидан ток чиқаради. Айни вақтда, натижага эришиш учун масофани ҳам, сув материал билан ўзаро таъсирга кирувчи майдонни ҳам тўғри ҳисоблаш керак. Ёш новаторлар аниқлашича, ҳавода намлик кўп бўлган ҳолатда уй ҳароратида ҳаводан ҳам электр қуввати олиш мумкин экан. Ноу-хауни Алматидаги халқаро танловда ҳам қўллаб-қувватлашди.
Мўлдир Смаил, 8-ихтисослашган мактаб-гимназия ўқувчиси:
– Бу генератордан фойдаланиш жуда осон. Унга фақат иккита материал керак: ярим ўтказгич ва электрод. Шу тариқа, энергия олиш мумкин. Экотизимга зарари тегмайди.
Ҳозир ўқувчилар технологияларни такомиллаштириш устида ишлашаяпти. Келажакда дарё ва кўллар яқинида ноу-хаудан фойдаланиш мумкин бўлади. У қадар катта қувват олинмайди. Аммо унинг таннархи қуёш батареялариникидан 10 марта арзон. Яъни, у панелларга муқобил бўла олади.
Юрий Грязнов, 8-ихтисослашган мактаб-гимназия физика ўқитувчиси:
– Қачонлардир кашф этилган электромагнит тўлқинларини узатиш имконияти бугунги кунда уяли телефонлар ва бошқаларда аксини топди. Бу ишни фақат биринчи қадам, деб ҳисоблаймиз. Балки тарих яратаётгандирмиз, биз амалга оширган лойиҳа глобал ўзгаришларга олиб келар.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

