Назарбоев Университети олимлари электр энергиясини ҳисобловчи «ақлли» ускуна ишлаб чиқди. Профессор Маҳдий Багерий раҳбарлигидаги гуруҳ энергия истеъмолини назорат қилувчи тизим яратди. Олимнинг айтишича, бу кашфиёт квартиралар, уй-жой мажмуалари, шунингдек, йирик корхона ва савдо марказларида ишлатилиши мумкин. Тизим «буюмлар интернети» технологиясига асосланган, у онлайн-тартибда энергия истеъмоли ҳақида маълумот тўплайди ва истеъмолчига юборади. Бундай мониторинг электр энергияси нималарга сарфланаётгани аниқлаш, электр сарфини камайтиришга ёрдам беради.
Маҳдий Багерий, Назарбоев университети Муҳандислик Ва Рақамли фанлар мактаби профессори:
- Бундай ҳисоблагич истеъмолчиларга маслаҳат ҳам бериши мумкин. Масалан, “Сиз бугун кўзда тутилган одатий меъёрдан кўпроқ энергия сарфладингиз”, каби шаклда. Шу тариқа, сиз электр энергияси сарфини тартибга келтирасиз. Ёки дастурни бир кунда маълум миқдорда электр энергияси сарфлаш учун дастурлаш мумкин. Яъни ўзингиз бир кунда, масалан, 100, йўқ, 100 ҳаддан ташқари кўп, 20 доллар қийматга эга электр энергия сарфлашингизни кўрсатишингиз мумкин. Бу лимитдан зиёд ток сарфлай бошланиши билан ақлли тизим дарҳол сизни огоҳлантиради.
Профессор Багерий лабораториясида яратилган «ақлли» ҳисоблагич прототипи ишлаб турибди, лекин уни оммавий ишлаб чиқариш учун инвестиция керак. Профессор Багерий айтишича, бунинг учун хусусий энергетика компаниялари, венчур инвесторлар ёки давлат маблағ ажратиши мумкин.
Фото: nu.edu.kz