Давлат маслаҳатчиси Ерлан Карин 2021 йилги Мактубдаги топшириқлар бўйича дастлабки якунларни чиқарди. Унинг таъкидлашича, амалий ишлар умуммиллий режа асосида бажариляпти. Режа 103 банддан иборат, уларнинг кўп қисми рўёбга чиқарилди. Қолганлари Президент Девони назоратида турибди
Ерлан Карин, Қозоғистон республикаси давлат маслаҳатчиси:
- Энг кам маошни 60 минг тенгега чиқариш бўйича қонунчиликка ўзгаришлар ва қўшимчалар кирнитилди, солиқ, ижтимоий ва бошқа соҳаларда у ҳисоб кўрсаткичи сифатида жорий этилди. 2025 йилгача камида 1000 мактаб қуриш бўйича йўл харитаси тасдиқланди. Уй-жой муаммосини ҳал қилиш учун «Ўтбаси банк» орқали «Нурли жер» дастури асосида 230 миллиард тенге ҳажмида 20 мингдан зиёд имтиёзли қарзлар ажратилди.
Эслатамиз, 1 сентябрда Двлат раҳбари Қозоғистон халқига Мактубини эълон қилади. Қосим-Жўмарт Тўқаев мурожаати мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига бағишланади.