4 минг километр. Саёҳатчи Сарсенбай Қўтирашев шу қадар узоқ йўлни ортида қолдирди. 72 ёшга тўлган бўлса-да, отахон ҳали бардам-бақувват. Яна шунча километр йўлни пиёда босиб ўтиш ниятида. Эртага пойтахтдан чиқиб кетади. Олдинда уни кўплаб қизиқарли учрашувлар кутяпти. Нафақадаги спортчи бу марафон режасини 6 йил давомида тузган, пишитган. Сафар мобайнида ўз ҳамроҳларига она юрти, Қозоғистоннинг тарихий ва географик маркази – Улитау ҳақида маълумот беришни ният қилди. Шунингдек, қаҳрамонимиз халқ ҳунармандлари рўйхатини тузиш ва унутилган байрам – «Кумуш мейрами»ни қайта тиклаш ниятида. Марафон саёҳат кузда ўз якунига етади, саёҳатчи кўзлаган охирги манзил – Манғистау. Сарсенбай Қўтирашев келажакда пиёда бориб, Маккани зиёрат қилишни режалаштирган.
Сарсенбай Қўтирашев, саёҳатчи:
- Халқ тили билан айтганда, «Бекорчидан худо безор». Саёҳат давомида олдимдан чиққан қийинчиликларни айтаверсам, бир кун ҳам етмайди. Аравача издан чиққан ҳоллар бўлди, ғилдираги чиқиб кетди, пойабзалим йиртилиб қолди. Чарчаган-чарчамаганим муҳим эмас. Аллоҳ тан-соғлиқ берса, халқ қўлласа, шунинг ўзи бас. Мен ҳали Ҳаж сафарига боришни, сўнгра дунё кезишни истардим. Халқимиз, давлатимиз, тарихимиз ҳақида ҳикоя қилгим келади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.