Қозоғистоннинг кам ўрганилган ҳудудларида миллиардлаб тонна нефть ва газ мавжуд конлар бўлиши мумкин. Экология, геология ва табиий захиралар вазирлиги берган прогнозга кўра шундай. Ер ости бойликлари конларини аниқлаш учун ҳукумат инвестициялар жалб этишни таклиф қилмоқда. Бундай фаолият давлат ёрдами билан кам ўрганилган ҳудудларда амалга оширилади. Инвесторлар маблағи ҳисобига ер остидаги конларни тадбиқ этиш борасида енгилликлар кўзда тутилган. Кам ўрганилган ҳавзаларда мониторинг юритишнинг махсус тартиби ишлаб чиқилиши кўзда тутилган. Қозоғистонда минерал-хом ашё базасини кенгайтириши мумкин бўлган 15 та истиқболли нефть-газ ҳавзаси бор. Уларда тахминан 76 миллиард тонна маҳсулот мавжуд. Шу жумладан, бешта ҳавза тўла ўрганилмаган, уларда жами 4,7 миллиард тонна хомашё мавжудлиги тахмин қилинади. Шимолий Тўрғай, Орол, Сирдарё, Чу-Сарису ҳамда Иртиш соҳилларида катта конлар топилиши мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси.