Қозоғистонда «Қутлуғ макон» ягона тизими яратилади. Автоматлаштирилган
тизим барча мақомлардаги мигрантлар ҳақидаги маълумотни ўз ичига олади.
Мамлакатга кириб-чиққан барча хорижликлар ҳақида маълумот тақдим этади. Соҳа
мутахассисларининг махсус брифингида маълум бўлишича, яқинда Миграция
концепцияси доирасида чет эллик ноёб касб эгаларини чақириш тартиби ишлаб
чиқилди.
Асқарбек Ертаев, Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳозфаза қилиш вазирлини миграция қўмитаси раиси:
- Эндиликда бу рўйхатга киритилган мутахассислар муқим яшаш учун
соддалаштирилган тартибда ариза бера олади. Улар ушбу давр мобайнида яшаш учун
етарли маблағи борлигини исботлаши шарт эмас. Янги қоидалар тасдиқланди. Эндиликда
ижозатнома олганлар бир неча минтақада ҳам яшаши мумкин.
Ҳужжатда мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш учун аниқ чора-тадбирлар кўзда тутилган. Узоқ муддатли инвесторлик визаси олиш осонлаштирилмоқда. Бундай виза эгалари муқим туриш учун ариза топшириши мумкин.
Асқарбек Ертаев, Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳозфаза қилиш вазирлини миграция қўмитаси раиси:
- А-5 тоифасидаги инвесторлар хориждан ишчи-ходимларни таклиф қилиш учун
ижозат олиши шарт эмас. Йил бошидан буён
76 та чет эл фуқаросига шундай инвестор визаси берилди. Йирик инвесторларга хориждаги
идоралар орқали «битта ариза» қоидасига мувофиқ ИИН ва Электрон рақамли имзо
бериш жараёни осонлаштирилди. Бундан ташқари, инвестор-тадбиркорларнинг инвестиция
визаси олиши учун зарур маблағ миқдори 300 минг АҚШ долларигача озайтирилиши
режалаштириляпти.
Бундан ташқари, чет элларда ишлаб турган бизнесга эга этник қозоқлар учун «Ота йўли» картаси чиқарилди. Уни олган хорижликлар юртимиз фуқаролари билан деярли бир хил ҳуқуқларга эга. Таъкидлаш жоизки, йил бошидан буён 15 ярим минг қандас ота юртига қайтди. Уларнинг учдан икки қисми меҳнатга яроқли.
Абдумалик Сарманов таржимаси.