Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг йирик МҚИМ зонаси қурилиши бошланди

Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг йирик МҚИМ зонаси қурилиши бошланди

Қозоғистон Марказий Осиёдаги энг йирик маълумотларни қайта ишлаш марказлари зонаси қурилиши бошланди. Лойиҳа қуввати - 1 ГВт. Бош вазир Президент Миллий қурултойнинг бешинчи йиғилишида берган топшриқларни рўёбга чиқариш бўйича йиғилиш ўтказди. Унга кўра, Павлодар вилоятида 1,4 минг гектар ер ажратилди. Кенг кўламли лойиҳа халқаро стандартларга мос шаклда ишлайди. Марказларга хорижий компанияларни жалб этиш мўлжалланган. Йирик компаниялар билан бирга ишлаш учун имконият яратилган. Шу тариқа, 30 миллиард долларгача бўлган инвестиция жалб этилиши режалаштирилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси