Қозоғистон: Эпидемиологик вазият жиддий

Қозоғистон: Эпидемиологик вазият жиддий

Қозоғистонда коронавирусга боғлиқ  беқарор эпидемиологик вазият сақланиб турибди. Шу кунгача 152 минг нафардан ортиқ бемор рўйхатга олинган. КВИ тарқалиши бўйича Ақмўла, Атирау, Қўстанай ва Павлодар вилоятлари пешқадам. Улар «қизил зона»да. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Марат Шўранов брифингда шуни маълум қилди. Унинг айтишича, 28 декабрдан бошлаб бу борада республика «яшил зона»дан «сариқ зона»га ўтган. Айни вақтда, мутахассислар бошқа, элликдан зиёд хасталиклар бўйича беморлар сони камайганини таъкидламоқда. Қозоғистонликлар ичида, масалан, қизамиқ ва сальмонеллёз юқтирганлар камайган.  Вабо, ўлат, тиф, дифтерия ва бошқа кўплаб хавфли касалликлар жорий йилда умуман рўйхатга олинмаган.

МАРАТ ШЎРАНОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ:

- Қизамиқ юқиши ҳоллари 3,7 марта камайди. Сўнгги маълумотга кўра, сальмонеллёз - 2 марта, менингококк инфекцияси - 1,8 мартаСурункали вирус гепатитлари 42 фоизга, сил касаллиги 22 фоизга, ўткир вирус гепатитлари 9,3 фоизга қисқаргани кузатилди. Мамлакатда профилактик вакциналаш миллий тақвимига кўра аҳолини эмлаш ишлари кенг миқёсда амалга ошириляпти.

КВИ тарқалиши бўйича Ақмўла, Атирау, Қўстанай ва Павлодар вилоятлари пешқадам. Улар «қизил зона»да. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Марат Шўранов брифингда шуни маълум қилди. Унинг айтишича, 28 декабрдан бошлаб бу борада республика «яшил зона»дан «сариқ зона»га ўтган. Айни вақтда, мутахассислар бошқа, элликдан зиёд хасталиклар бўйича беморлар сони камайганини таъкидламоқда. Қозоғистонликлар ичида, масалан, қизамиқ ва сальмонеллёз юқтирганлар камайган.  Вабо, ўлат, тиф, дифтерия ва бошқа кўплаб хавфли касалликлар жорий йилда умуман рўйхатга олинмаган.