Астанада келаси
йили ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида энергетик ҳамкорликни ривожлантириш стратегияси
қабул қилиниши режа қилинган. Бу ҳақда KAZENERGY форуми доирасида ташкил
этилган ШҲТ энергофоруми давомида маълум қилинди. Қосим-Жўмарт Тўқаев
ташаббусига кўра ишлаб чиқилган стратегия 2030 йилгача мўлжалланган. У олтита
соҳавий йўналишда ўзаро ҳамкорликни кўзда тутган. Жумладан, нефть-газ, электр ва
атом энергетикаси, муқобил энергия манбалари, кўмир саноати, шунингдек, энергия
тежамкорлиги ва самарадорлиги. Стратегия доирасида халқаро миқёсда тажриба
алмашиш, мутахассислар тайёрлаш, техник тадқиқотлар ўтказиш кўзда
тутилган.
Алмасадам
Сатқалиев, Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири:
- Бундай ёндашув
юзага келаётган чорловларга самарали жавоб бериш, ҳамкорлик ташкилоти замонавий
таҳдидларга мослашиши учун имконият яратишига ишончим комил. Биз аъзо бўлган
барча давлатлар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, 2024 йил июнь ойида Астана
шаҳрида ўтказиладиган ШҲТ давлатлари раҳбарларининг Астана саммитида имзолаш
учун мазкур ҳужжатни тайёрлай олишимизга ишонаман.
Сохаил Хон, Шанхай
ҳамкорлик ташкилоти бош котиби ўринбосари:
- Бугунги кунда
ШҲТ оиласида 26 та аъзо бор, дунё миқёсида, энергетика соҳасида нуфузи юксак Россия,
Хитой, Қозоғистон, Эрон, Саудия Арабистони ва бошқалар шу ташкилотга киради. Минтақа
халқлари фаровон яшаши, ривожланиши учун мазкур стратегия долзарб, муҳим ва ўз
вақтида тақдим этилди, дея оламан.
Абдумалик Сарманов таржимаси.