Қозоғистонда йиллик инфляция сустлашди

Қозоғистонда йиллик инфляция сустлашди

Қозоғистонда йиллик инфляция суръати сустлашди. Июль ойида у йиллик ҳисобда 14, ойлик ҳисобда 0,6 фоизни ташкил қилди.  Барча минтақаларда вазият тахминан бир хил. Фақат Астана, Шимолий Қозоғистон ва Улитау вилоятларида йиллик инфляция бир оз юқори. Республика Миллий банки берган маълумотга кўра, қишлоқ хўжалиги товарларининг баҳоси  13,5 фоизга ўсган. Улар нархи йиллик ҳисобда олинганида Атирауда энг кам, Улитауда энг кўп ўзгарган. Ноозиқ-овқат товарларида 15 фоизли ўзгариш кузатилди. Пулли хизматлар нархида эса ўзгариш деярли йўқ.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.