Парламентлараро ҳамкорлик кенгаши йиғилиши ўтказилди

Парламентлараро ҳамкорлик кенгаши йиғилиши ўтказилди

Қозоғистон-Ўзбекистон Халқаро сув-энергетика консорциуми тузиш масаласи муҳокама қилинди. Тошкентда Парламентлараро ҳамкорлик кенгаши йиғилиши ўтказилди. Томонлар трансчегаравий дарёлар сувини биргаликда бошқариш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қўшма келишувни мувофиқлаштириш жараёнини муҳокама қилди. Парламент аъзолари республикалар орасидаги савдо-инвестициялар масаласини ҳам муҳокама қилди. Томонлар энг истиқболли қўшма лойиҳалар қаторида «Марказий Осиё» саноат кооперацияси халқаро маркази қурилишини кўрсатиб ўтди. Қозоғистон Парламенти Мажилиси раиси Ерлан Қўшанов зиммасида улкан иш ҳажми бўлган Парламентлараро ҳамкорлик кенгаши тузилишининг аҳамиятини тилга олди.

Ерлан Қўшанов, Қозоғистон Республикаси Парламент мажилиси раиси:
– Президентларимиз ўртасида ўзаро ишончга асосланган дўстлик алоқалари шаклланди. Бу барча жабҳалардаги икки томонлама алоқаларга ижобий таъсир кўрсатади. Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида декларация ва Иттифоқчилик муносабатлари борасида шартнома тузилиши ўзаро дўстлик мустаҳкамланишида муҳим аҳамият касб этди. Давлат раҳбарлари барча келишувлар ўз вақтида ва тўғри ижро этилишини назорат қилишни Парламентлараро ҳамкорлик кенгаши зиммасига юклади.

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Қозоғистоннинг минтақадаги энг йирик иқтисодий ҳамкори. Марказий Осиёдаги ўзаро савдо айланмасининг 60 фоизидан кўпроғи мазкур давлатлар улушидан иборат. Ўтган йили давлатлар ўртасидаги савдо айланмаси 5 миллиард долларни ташкил қилди. Икки республика ҳукумати бу кўрсаткични 10 миллиардга етказиш ниятида.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.