«103» хизмати ўз вазифасини қанчалик уддалаяпти? Қозоғистонликлар «тез ёрдам» ходимларининг пандемия давридаги ишини баҳолади.
«Энержи-Пром» портали берган маълумотга кўра, аҳоли тиббиётчилар ишини 5 балли шкала бўйича баҳолаган. Улар орасида энг яхши натижа берган минтақа – Жамбил вилояти. Бу ҳудуддаги шифокорлар ҳамиша ўз вақтида етиб келган ва профессионал даражада ёрдам кўрсатган. Иккинчи ўринда Ақтўбе. Учликка Нур-Султон ҳам кирди. Таъкидлаш лозимки, сўровда 200 дан ортиқ одам қатнашди. «Тез ёрдам» хизмати кўпчилик олқишига сазовор бўлди. Мутахассислар ўртача 10 дақиқада етиб келган, бу эса тегишли нормативга тўғри келади. Лекин баъзи респондентлар шифокорларни ярим соатлаб кутгани ҳақида ёзган.
Басима Сарманова таржимаси