Шифокорлар Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони яна ортаётганини маълум қилди. Ўтган сутка давомида яна 162 та одам хасталанган. 38 нафар фуқарода COVID-19 белгилари бўлган пневмония аниқланди. Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, айни пайтда 1 минг 200 дан зиёд қозоғистонлик шу касалликдан даволаняпти. Жумладан, 172 бемор стационарда. Таъкидлаш лозимки, қатор мамлакатларда коронавируснинг бешинчи тўлқини бошлангани маълум қилинди. Яна ниқоб тартиби жорий этилмоқда, аҳоли вакцина ола бошлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси