Қандай қилиб болалар жароҳатланишининг олдини олиш мумкин? Мутахассис маслаҳати

МУХБИР:

- Қадимдан қолган нақл бор: «Йиқилишдан қўрққан – қишда юрмасин». Замонавий жўшқин ҳаёт эса яхмалаклар туфайли улар сони ортиб боришига олиб келади. Натижада, ҳар куни юзлаб одамларга гипс қўйиляпти, шифохоналарга ётқизилмоқда. Қиш ойларида кўпинча катталардан кўра фаолроқ ҳаракатланувчи болалар ва ўсмирлар турли жароҳатлар олади.

Мутахассислар айтишича, қишда йиқилиш ва жароҳат олишнинг асосий сабаби болалар чана, чанғи, коньки учишни яхши билмаслиги, техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этмаслик ҳисобланади. Бунга йўл қўймаслик учун мутахассислар эҳтиёт бўлишни, олдини олишни маслаҳат беради.

ҚУАНИШ АЛИМБЕТОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ЮҚУМЛИ БЎЛМАГАН КАСАЛЛИКЛАР ОЛДИНИ ОЛИШ ДЕПАРТАМЕНТИ БОШ МУТАХАССИСИ:

- Қор ўйинларига келсак, тегишли шаклда жиҳозланиш шарт, яъни бола эгнидаги кийим ёшига мувофиқ бўлиши зарур, чанғи ёки коньки учмоқчи бўлса – боғичлар етарлича маҳкамлигини текшириш, агар бола чана учаётган бўлса – чаналарни бир-бирига боғламаслик кераклигини тушунтириш лозим. Чунки бундай бўлганида, битта чана ағдарилиши оқибатида бошқалари ҳам ағанаб кетиши мумкин.

Қиш кунларида юз берадиган яна бир жароҳат – совуқ олдириш. Совуқ таъсирида тўқималар зарарланиши фақат қаттиқ совуқ кунлардагина эмас, ҳарорат нолдан юқори бўлганида ҳам юз бериши мумкин. Айниқса, нам ҳаво, нам ва тор кийим-бош кийган ҳолатларда, қаттиқ қор ёғаётганида.

ҚУАНИШ АЛИМБЕТОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ЮҚУМЛИ БЎЛМАГАН КАСАЛЛИКЛАР ОЛДИНИ ОЛИШ ДЕПАРТАМЕНТИ БОШ МУТАХАССИСИ:

- Энг аввало эҳтиёткорлик зарур. Қиш даврида ҳароратдаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда  об-ҳаво шароитига мос кийинишга эътибор қаратиш зарур. Бола бармоқлари, бурни, юзи совуқ олмаслиги учун ўралган бўлишига қаранг. Шунда нохушликлар эҳтимоли камаяди.

Мутахассислар ёрқин рангли, имкони бўлса, ёруғлик қайтарувчи – фликерли кийимлар олишни маслаҳат беради. Чунки қиш кунлари жуда тез қоронғи тушади, яхмалаклар эса пиёдаларга ҳам, автотранспортга ҳам таъсир кўрсатади.