Қозоғистонда хизматлар учун онлайн супермаркет ишлайди

Қозоғистонда хизматлар учун онлайн супермаркет ишлайди

Қозоғистонда бандликнинг рақамли экотизими ташкил қилинади. Жараён электрон меҳнат биржаси асосида юз беради.  Меҳнат ва ижтимоий муҳофаза вазирлиги берган маълумотга кўра, онлайн супермаркет ишга жойлаштириш ва таълим порталлари, тадбиркорлик ташаббуслари ягона дарчаси, касбга йўналтириш майдончаси, меҳнат муносабатлари ва рақамли бандлик марказларини ўз ичига олади. Яъни экотизим касб йўлида фуқароларга ҳамроҳлик қилади: касб танлашдан бошлаб, ишга киргунича ёрдам кўрсатади. Тегишли вазирлик берган маълумотга кўра, жорий йилда ягона майдончага 370 мингдан зиёд фуқаро киритилган, уларнинг 31 фоизи ўз ишини топган. Ижобий тажрибадан келиб чиққан ҳолда, вазирликда таъкидланишича, 2023 йилдан бошлаб бандлик марказлари ўзгариши режалаштирилган. Иш йўналиши одамлар учун қулай форматга ўтказилади. Бунинг учун мобиль илова яратилади.

 Абдумалик Сарманов таржимаси