Қуроқлардан яралган ижод намунаси

Қуроқлардан яралган ижод намунаси

Буюк Абай ижоди қўл меҳнати турларида. Абай вилоятидаги Бесқарағай овулида яшовчи Жанар Маликбаева қуроқ техникасида ноодатий асарлар яратади. Ҳунарманд “Йил фасллари” мавзусида 8 та панно ишлаган. Бу ижодий намуналар ўзида турли мато қийқимларини ифодалайди, бир-бирига усталик билан уланган. Уста айтишича, у бадиий адабиётдан кўпроқ илҳом олади. Севимли ишини Жанара икки бувисидан ўрганган. Ўзи ҳам билганларини кейинги авлодга етказишга ҳаракат қилади. 13 йилдан бери у болаларга қозоқ амалий санъатини ўргатади. Дарвоқе, турли халқлар миллий либосидаги қўғирчоқлар устанинг дастлабки йирик ишларидан бири саналади. Жанар Маликбаева яратган маҳсулотлар хорижда ўз баҳосини топган.

 Жанара Маликбаева, ҳунарманд:  

- Вазифам шундан иборатки, менинг асарларимни кўрган ҳар бир одам улар олдида тўхтаб, бир зум ҳаёт ташвишларидан чалғисин, гўзаллик, нафосат ҳақида ўйлаб кўрсин. Мен пул олмайман. Буларни совға қилиш учун ясайман. Чунки ижод сотилмайди. Агар буюртма қилинса, бизнесга айланади ва буюмларга руҳ киритиб бўлмайди.

 

Хуршида Абдуллаева таржимаси.