Қозоғистонда янги саноат зоналари очилади

Қозоғистонда янги саноат зоналари очилади

Бизнесни ривожлантиришга мўлжалланган қўшимча майдончаларда агросаноат товарлари ишлаб чиқарилади. Шу кунларда улар тегишли коммуникацияларга уланмоқда.

Мурат Айтенов, Чимкент шаҳри ҳокими:

- Йирик инвестициявий лойиҳалар иш бошлаши режа қилинган. Бу ҳудудларда иш бошлашга тайёр компаниялар ҳам бор. Йил ўртасида зарур инфратузилма қуриб битказилади, сўнг ишлар жадаллашади. Келгуси йилдан компаниялар маҳсулот чиқара бошлайди.

Масалан, «Бўзариқ» агросаноат зонасида 51 миллиард тенге қийматга эга 14 та инвестициявий лойиҳа ишга тушади.

Береке Дуйсебеков, Чимкент шаҳри тадбиркорлик бошқармаси раҳбари:

- Чимкент шаҳри Туркистон вилояти агломерацияси ичида жойлашган, Жамбил ва бошқа минтақаларга яқин. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг кўп қисми ушбу майдончада тўпланишини мўлжаллаяпмиз. Бозорларни ҳам таъминлай оламиз.

Шаҳар иқтисодиётига салкам 328 миллиард тенге инвестиция киритилди. Бу эса ўтган йилги кўрсаткичлардан 20 фоизга кўп. Сўнгги 9 ой якунларига кўра, ялпи саноат маҳсулоти ҳажми 670 миллиард тенгега яқинлашди. Мегаполис бизнес юритиш учун энг қулай ҳудудлардан ҳисобланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси