Қозоғистонда хасталаниш ҳоллари ортяпти

Қозоғистонда хасталаниш ҳоллари ортяпти

Ўтган кеча-кундузда Қозоғистонда 2 минг 440 одамда коронавирус ташхиси тасдиқланди. Беморлар сони бўйича Алмати пешқадамлигича қоляпти. Шаҳарда 717 одамга касаллик юққан. Нур-Султонда яна 446 ҳолат аниқланди. Алмати вилоятида эса ўтган сутка давомида 254 нафар беморда КВИ тести ижобий натижа берди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, мамлакатда пандемия бошланганидан буён Ковид-19 юқиш ҳолатлари 264 мингга етди.

Абдумалик Сарманов таржимаси