Қозоғистонда ногиронлар тиббий ёрдамни навбатдан ташқари олади

Қозоғистонда ногиронлар тиббий ёрдамни навбатдан ташқари олади

Қозоғистонда «ногирон» атамаси «ногиронлиги бор шахс» билан алмаштирилади, бундай болани санаторий-курорт даволанишига олиб бораётган шахс харажатларининг 70 фоизи давлат томонидан қопланади. Мажилис пленар йиғилишида депутат Жамила Нурманбетованинг айтишича, соғлиқни сақлаш ташкилотларида уларга навбатдан ташқари хизмат кўрсатилади. Таъкидлаш лозимки, шу кунларда ногиронлиги бор шахслар турмуш сифатини оширишга қаратилган қонун лойиҳасида 75 та қонунчилик акти, 11 кодекс ва 64 қонунга ўзгартириш киритилиши мўлжалланган. Бир гуруҳ парламент депутатлари ана шундай ташаббус билан чиқди.

Жамила Нурманбетова, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:

- Хусусий нотариал ҳаракатлар амалга оширилганида учинчи гуруҳ ногиронлигига эга шахслар ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида ҳуқуқий ва техник хизматлар учун ҳақ тўлаш бекор қилинади. Бундан ташқари, одам савдоси қурбонига айланган хорижликларга нисбатан бу ҳаракатлар мамлакат ҳудудида юз бергани тасдиқланса, уларга кафолатланган ҳажмда тиббий ёрдам ва ихтисослашган ижтимоий хизматлар бепул кўрсатиш мўлжалланган.

Абдумалик Сарманов таржимаси