Қозоғистон ва ФАО ўрмонларни тиклайди

Қозоғистон ва ФАО ўрмонларни тиклайди

Экология, геология ва табиий захиралар вазирлиги берган маълумотга кўра, ташкилотнинг Қозоғистон билан ҳамкорлиги иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва биологик турли-туманликни сақлаб қолишга қаратилган. Эслатамиз, мамлакат ҳудудининг 11 фоизи ўрмонлар билан қопланган. Лекин табиий зоналар – ўрмон-дашт, ярим саҳро ва саҳролар аралаш бўлгани сабабли улар бир текис тақсимланмаган. Умуман олганда, Қозоғистон ўрмон майдонларини кенгайтириш бўйича муваффақиятларга эришяпти. Сўнгги 10 йил ичида улар майдони 8 фоизга ошди ва 13 ярим миллион гектарга етди.

Абдумалик Сарманов таржимаси