Қозоғистон фильми Гран-прига сазовор бўлди

Қозоғистон фильми Гран-прига сазовор бўлди

Юртимизда ишланган «Ҳужум» картинаси Лос-Анжелесда бўлиб ўтган Осиё фильмлари халқаро фестивалида Гран-прига сазовор бўлди. Бу режиссёр Адилхан Ержановнинг 12-картинаси. Киноасар воқеалари ўйлаб топилган посёлка - Қаратасда рўй беради. Бу ерда номаълум ниқобли одамлар мактабни эгаллаб олади. Об-ҳаво нобоплиги боис маҳаллий полиция билан боғланиб бўлмайди. Ўз фарзандларини қутқариш учун мактабга ҳужум уюштиришга қарор қилган ота-оналар босқинчиларга қарши қўйилган. Таъкидлаймиз, фильмда Азамат Ниғманов, Данияр Алшинов, Берик Айтжанов, Нурбек Мукушев, Теоман Хос ва бошқалар суратга тушган.

Эслатамиз, «Ҳужум» картинаси йил аввалида Роттердам кинофестивалининг асосий дастуридан ҳам ўрин олган. Францияда бўлиб ўтган криминал кино  фестивалида Гран-при ютиб олган, шунингдек, кинотанқидчилар мукофотига сазовор бўлган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.