Қозоғистонда йиғилган автомобиллар экспорти 45 фоизга ортди

Қозоғистонда йиғилган автомобиллар экспорти 45 фоизга ортди

Йилнинг биринчи чорагида Қозоғистонда йиғилган автомобиллар экспорти 45 фоизга ортди. Мутахассислар ҳисобига кўра, Яқин ва узоқ хорижга уч ой ичида 2 мингтадан кўпроқ енгил машина олиб кетилган. Бу давр ичида жами 213 миллиард тенге қийматга эга 22 минг машина йиғилган. Қозоғистон автобизнеси ҳамжамияти аналитиклари прогнозига кўра, ишлаб чиқариш ўсишда давом этади. Ишлаб чиқариш ҳажми ортиши ва имтиёзли кредитлаш учун янги траншлар ажратилиши сотилган маҳсулот ҳажми ортишига сабаб бўлди. 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.