Хитой
корпорацияси Қозоғистонда энергетикага оид лойиҳаларни рўёбга чиқаради. Компания
вице-президенти Чжао Чжэнсян Бош вазир Алихан Смаилов билан учрашувда шундай
баёнот берди. Томонлар қатор масалаларни муҳокама қилди. Ҳукумат раҳбари
таъкидлашича, республикада электроэнергетика соҳасини ривожлантириш концепцияси
ишглаб чиқилган. Шу кунларда ишлаб турган электростанцияларни модернизациялаш лойиҳалари
амалга ошириляпти. 2027 йилгача яна 1 минг 700 МВт ток чиқарила бошланади. Жорий
йилда Экибастуздаги ГРЭС-1нинг 1-энергоблокини тиклаш ишлари ниҳоясига етади, натижада,
куз-қиш ойларида 500 МВт электр қуввати берилади. Кўкшетау ва Семейда янги иссиқлик
энергетика марказлари қурилади. Миллик электр тармоғи модернизация қилинаяпти. Жорий
йилда Ғарбий энергозона электр тармоқларини кучайтириш лойиҳаси якунланади,
Жанубий зона электр тармоқларини кучайтириш лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Ўз
навбатида Чжао Чжэнсян корпорациянинг ўзаро фойдали шартлар асосида қўшма
лойиҳаларда қатнашиш ва ҳамкорликни кенгайтириш ниятини билдирди.