Қозоғистон дон экспортини кенгайтирди. Сўнгги 2 ойда хорижга 1 миллион саккиз юз минг тонна маҳсулот юборилди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан учдан бир марта кўп, дея маълум қилди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги. Қозоғистон буғдойини Марказий Осиё, Россия, Эрон харид қиляпти. Бундан ташқари, октябрь ойида Хитойга экспорт кенгайди. Экспертлар таъкидлашича, Туркия ва Яқин Шарқ мамлакатларига салкам 1 миллион тонна дон жўнатиш салоҳияти сақланиб турибди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.