Жорий йилнинг 11
ойи якунларига кўра, ишлов бериш саноатида маҳсулот ҳажми 6 фоизга ўсиб, 27
триллион тенгега етган. Ўсишнинг асосий драйверлари металлургия, кимё саноати,
қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўлди. Соҳани қўллаб-қувватлаш учун
корхоналарни арзон хомашё билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, бу
сезиларли самара бераётир. Мамлакатимизда янги, хусусан, маиший техника ишлаб
чиқарувчи, шунингдек, енгил ва юк машиналарини йиғувчи корхоналар ишга
тушириляпти. Эслатамиз, юртимизда давлат раҳбари белгилаган иқтисодиётнинг
истиқболли вазифаларидан бири –ўрта ва юқори қайта ишлашга ўтиш. Буни амалга
ошириш учун янги лойиҳаларни имтиёзли молиялаштириш ҳажми оширилади. Масалан, 2022
йилдан бери секторни қўллаб-қувватлаш учун қарийб 700 миллиард тенге
йўналтирилган, 2026 йилда қўшимча равишда яна 330 миллиардга яқин маблағ
ажратилади.
Ўлжас Сапарбеков, Қозоғистон
Республикаси Саноат ва қурилиш вазири ўринбосари:
- Режамизда 190 та
лойиҳа кўзда тутилган, жорий йилда лойиҳаларнинг асосий қисми якунланди, бу
тахминан 170 та, шундан сал кўпроқ бўлган лойиҳа, йил охирига қадар лойиҳалар
тўпламини ўз вақтида ишга туширишни ўйлаганмиз. Умумий ҳисобда, ўйлаганимиздек,
мазкур лойиҳалар кўзланган мақсадларни бера олса, уларнинг лойиҳавий ишлаб
чиқариш қуввати 2 триллион тенгега етади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

