Қозоғистон ҳукумати ёнилғи тақчиллигини бартараф этади

Қозоғистон ҳукумати ёнилғи тақчиллигини бартараф этади

Қозоғистонда дизель ёнилғиси етишмаслиги кузатиляпти. Бош вазир топшириғига кўра тузилган махсус комиссия бунинг сабабларини аниқлади. Улардан бири – транзит ҳаракатланаётган хорижий транспорт воситалари. Иккинчиси – дизель ёнилғисининг қўшни мамлакатларга экспорт қилинаётгани. Чунки у давлатларда ёнилғи Қозоғистондагидан анча қиммат. Мамлакатда литри 230-260 тенгега тенг бўлса, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Россияда нархлар 440 тенгегача чиқиб кетган. Бундан ташқари, қатор нефть базалари ёилғи қуйиш бекатларига маҳсулотни чакана нархидан қимматроққа сотаётгани  аниқланди. Бу ҳолатларнинг барчаси минтақаларда ёнилғи етишмаслигига олиб келди. Вазиятни барқарорлаштириш учун ҳукумат қатор тезкор ва узоқ муддатга мўлжалланган чоралар кўрди. Ишлаб чиқариш ҳажми оширилди, қўшимча ёнилғи келтирилади ва заводлар фаолияти янги шаклда юритила бошланади.

 

 Абдумалик Сарманов таржимаси.