Қозоғистонда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми ошмоқда. Октябрда улар сони 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 25 ярим фоизга ортган. Қозоғистон автобизнеси ҳамжамияти берган маълумотга кўра, ўтган ойда мамлакатда 9 ярим минг техника бирлиги тайёрланган. Йил бошидан буён 88 мингдан зиёд транспорт воситаси харидорларга юборилди. Уларнинг умумий қиймати 902 миллиард тенгени ташкил қилади. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг кўп қисми – 80 мингтаси енгил машина. Таъкидлаш лозимки, йил бошидан буён Қўстанай автозаводида 54 мингта авто йиғилди. Алматидаги корхонада 29 мингта транспорт воситаси тайёрланган. Семипалатинск заводида 2 мингта тижорат техникаси йиғилган бўлса, Кўкшетауда салкам мингта юк машинаси ишлаб чиқарилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси