Бунинг учун мамлакатда ўз ишини ташкил этиш ҳамда ривожлантириш бўйича фуқаролар ташаббуслари қўллаб-қувватланиши керак. Жойларда ҳокимликлар тадбиркорлар учун зарур шарт-шароит яратиши, объектларга ўз вақтида тегишли инфратузилма: йўллар, электр, сув ва иссиқлик таъминотини етказиб бериши керак. Бизнес кенгайиши иш ўринлари сони ортишига олиб келади. Келгуси икки йилда ҳар 10 минг фуқарога 100 тадан қўшимча иш ўрни очилиши зарур. Таъкидлаш лозимки, ўтган йил якунига кўра, республика иқтисодиётида кичик ва ўрта бизнес улуши 36 фоизни ташкил этди. Иш юритаётган субъектлар сони 1 миллион 800 мингга етган, 4 миллион нафар фуқаро кичик бизнес орқали оиласини боқяпти. 2022 йилда шахсий ишини юритаётганлар сони Алмати, Астана, Чимкент, Туркистон ва Қизил Ўрда вилоятларида янада кўпроқ бўлди. Бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш доирасида 24 ярим минг лойиҳага салкам триллион тенге миқдорида субсидия ажратилди. Бундан ташқари, янги бизнес лойиҳаларни рўёбга чиқариш учун кичик ва микро-тадбиркорлик субъектларига умумий ҳажми 3 миллиард тенге бўлган 800 дан зиёд грант берилди. Шу билан бирга, Меҳнат вазирлиги томонидан ёшлар учун грантлар ва йилига 2,5 фоиз устамали микрокредитлар ажратилди. Бунинг учун 41 миллиард тенге сарфланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси