У экологик йўналишда бўлиб, ҳар чоракда 10 минг нусхада чиқарилади. Журналнинг қалдирғоч сонида иқлим ўзгаришларининг биохилмахилликка таъсири, барқарор тараққиётда қайта тикланувчи энергия манбаларининг роли, шунингдек, атроф-муҳит деградацияси ва аҳоли саломатлиги ўртасидаги боғлиқлик сингари долзарб мавзулардаги мақолалар жой олган.
Айнур Исқақова, «Qazaq Geography» журналининг масъул муҳаррири:
- Журнал ҳар чоракда чиқади, 32 саҳифали 7 та бўлимдан иборат. Мақсаддан келиб чиққан ҳолда, мавжуд йўналишларга ҳайвонот олами, одамлар, ижтимоий тармоқлар, табиат, атроф-муҳит каби мавзулар ҳам қўшилган. Эндиликда ҳар бир мақолани QR-код орқали қозоқ, рус ва инглиз тилларида ўқиш мумкин.
Хуршида Абдуллаева таржимаси