Қозоғистон жанубида йилига таркибида олтин бўлган 5 миллион тонна руда
қазиб олинади ва қайта ишланади. Жамбил вилоятида йирик тоғ-металлургия комбинати
ишга туширилади. Лойиҳа 2026-2029 йилларга мўлжалланган. Ҳукуматда янги корхона
қурилиши муҳокама қилинди. Бош вазир Алихан Смаилов ва Monterra компанияси
вакили Иоганн Штоль лойиҳа бўйича техник
ҳужжатлар тайёрлаш, инфратузилма келтириш, маҳаллий аҳоли вакилларидан ёш
мутахассислар тайёрлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари юзасидан суҳбатлашди.
Режага кўра, лойиҳа учун 832 миллиард тенге миқдорида бевосита хорижий инвестиция
жалб этилади. Европанинг илғор технологиялари асосида фаолият юритиши
кутилаётган янги комбинат Қозоғистон иқтисодиётининг кўп соҳаларига мультипликатив
таъсир кўрсатиши кутилмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси.