Қозоғистонда тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришга 6,3 триллион тенге инвестиция йўналтирилади. Бу маблағ ҳисобидан 14 та электр станцияси модернизацияланади, 15 та янги лойиҳа ишга туширилади. Уларнинг умумий қуввати 7,3 Гвтни ташкил қилади. Энергетика вазирлиги берган маълумотга кўра, генерация бўйича рўёбга чиқарилаётган лойиҳаларнинг фаолияти учун бюджет ҳисобидан субсидия ажратилмайди, электр қуввати бозорида мавжуд механизмлар воситасида ишга тушади.
Асилжан Мусин, Қозоғистон
Республикаси Энергетика вазирлиги Электр энергетикасини ривожлантириш департаменти
директори:
- 2029 йилгача 29
та янги лойиҳа рўёбга чиқиши режалаштирилган. Электр станцияларининг эскириш
даражаси ўртача 17 фоизгача пасаяди. Юқорида тилга олинган чора-тадбирлар
амалга оширилиши электр қуввати чиқаришни ошириш ва аҳолини барқарор
таъминлашга йўл очади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

