Қозоғистонда иқтисодиётнинг ўсиш суръати 2023 йил иккинчи ярмига бориб тикланиши, 2024 йилда янада жадаллашуви кутиляпти. Миллий банк томонидан экспертлар орасида ўтказилган фикр ўрганиш жараёнида шундай натижа қайд этилди. Аналитиклар янги йилда Қозоғистон иқтисодиёти 3,8 фоизга, 2024 йилда 4 фоизга ўсишини тахмин қилмоқда. Инфляция эса, прогнозга кўра бироз кўтарилиши мумкин. 2022 йилда 18,5 дан 19 фоизгача ортади. 2023 йилда бу кўрсаткич 11,2 фоизгача пасаяди. Кўпчилик респондентлар тахминига кўра, келгуси йилда базавий ставка ўзгармайди, йилига 13,9 фоизни ташкил қилади. Миллий банк ўтказган сўровда Қозоғистондаги макроиқтисодий кўрсаткичларни таҳлил ва прогноз қилиш билан шуғулланувчи 12 та ташкилот иштирок этди. Респондентлар орасида бозорнинг профессионал иштирокчилари, тадқиқот институтлари, халқаро ташкилотлар ҳамда рейтинг агентликлари бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси