Зотдор итларни хизматга жалб этиш имконияти ўрганилмоқда

Чегара хизмати кинологлари този ва тўбетларни чегарани қўриқлашга жалб этиш имкониятини ўрганмоқда. Бу иш май ойида бошланган. Мутахассислар Алмати вилоятида, хизмат кинологияси бошқармаси базасида иш олиб боряпти. Йил охиригача този ва тўбетлар қайси хизматларга жалб этилиши мумкинлиги тўғрисида хулоса чиқарилади. Кинологлар таъкидлашича, хизматга янги олинган итлар яхши эшитади, ҳид билади, ҳаракатчан, натижага эришишга интилади, жамоа бўлиб ишлай олади. Бу эса юз йиллар давомида бўлгани каби, този ва тўбетлар ҳар қандай йўналишда ишлай олишини кўрсатади. Эслатамиз, 1 июлда қозоқ ит зотларини сақлаб қолиш ва кўпайтириш тўғрисидаги қонун имзоланган. Унга кўра, Този ва тўбет миллий маркази очилди. Янги ташкилотда стандартга мувофиқ жониворлар танлаб олинади ва келажакда қони тоза итлар етиштирилади.  

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.