Қозоғистон 3,6 минг ичимлик сув манбаси аниқланди

Қозоғистон 3,6 минг ичимлик сув манбаси аниқланди

Қозоғистонда уч минг олти юзтадан зиёд ичимлик сув манбаси аниқланди. Улардаги оби-ҳаёт 15 ярим куб километрдан зиёд. Бу сув хўжалик ва истеъмол учун ишлатилиши мумкин. Айтмоқчи, бунинг учун мамлакатда бу мақсадда йилига 1 куб километр сув ишлатилади. Янгидан разведка қилинган сув манбалари захира сифатида сақлаб қўйилади. Сув кодексининг амалдаги матнига кўра, улар ер ости сув объектлари ҳавзаларида тўпланиши кўзда тутилган.

Алмас Амангелди, Қозоғистон Республикаси Сув захиралари ва ирригация вазирлиги департаменти бош эксперти:
- Бу ичимлик сув манбалари ҳар эҳтимолга қарши захирада тутилади. Вазирлик ер ости сувларини ўрганишга катта эътибор беряпти. Давлат раҳбари топшириғига кўра, гидрогеология ишлари ва ер ости сув захиралари назорати ҳамда мониторинги юритилади. Бундан ташқари, ер ости сувлари билан боғлиқ бўлган функцияларнинг бир қисми Қозоғистон Республикаси Саноат ва қурилиш вазирлиги Геология  қўмитасидан бизга ўтказилади.

 

Абдумалик Сарманов таржима қилди.