Автойўлларда янги технологиялар синовдан ўтказиляпти

Автойўлларда янги технологиялар синовдан ўтказиляпти

Автойўлларда янги технологиялар синовдан ўтказиляпти. Уни кенг миқёсда ишлатишга тавсия беришдан олдин олимлар республика аҳамиятига эга трассадаги битта участкада синов ишлари ўтказишга қароор қилинди. Мамлакат жанубидаги «Қурти-Бурилбайтал» йўли танланди. 200 метрлик масофада «иссиқ асфальт» синаляпти. Экспертлар таъкидлашича, бу инновация қаҳратон кунларда ҳам йўллар қуриш ва таъмирлаш имконини беради. Бундан ташқари, аралашмани тайёрлаш жараёнида энергия сарфи, молиявий харажатлар, атроф муҳитга салбий таъсир камаяди.

 

Адина Айнаева, Қозоғистон йўл-қурилиш илмий-тадқиқот институти расмий вакили:

- Қозоғистонда бир қанча иқлим зонаси бор, уларнинг баъзиларида октябрда ёққан қор апрель охиригача эримайди. Бу эса йўл қуриш ва таъмирлаш ишларини қисқа муддатда тугатишни тақозо этади. Нормативларга кўра, агар биз «иссиқ асфальт» технологияси асосида, тегишли қўшимчалар аралаштирилган, Цельсий шкаласи бўйича 125-130 даражадаги асфальтни ётқизсак, унга 90 даражали ҳароратда ишлов берамиз. Натижада, ташқаридаги ҳаво ҳарорати анча паст бўлган тақдирда ҳам лаборатория тадқиқотлари «иссиқ асфальт» тегишли физик-механик хоссаларини сақлаб қолишини кўрсатди.

 

Фақат жорий йилнинг ўзида республика аҳамиятига эга автойўлларда бир қанча маҳаллий ишланмалардан фойдаланиляпти. Шу жумладан, асфальт қопламасининг деформацияга чидамлилигини оширувчи битум модификатор ва асфальт-бетон ҳам ишлатиляпти. Бундан ташқари, яхмалакка қарши реагент, йўл чизиқлари учун узоқ вақт ўчмайдиган органик эрувчи бўёқ, грунт учун қўшимчалардан фойдаланиляпти. Улар икки йил давомида синалади, сўнгра самарадорлиги борасида хулоса чиқарилади.   

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.