Қўстанайда вазият барқарорлашди

Қўстанайда вазият барқарорлашди

Қўстанай вилоятида вазият барқарорлашди. Эслатамиз, жума куни минтақада ёнғин бошланганди. Юқори ҳарорат ва сониясига 23 метрга етган кучли шамол сабаб бўлиб, олов жадал тарқалди. Ёнғинга қарши кураш кеча-ю кундуз олиб борилмоқда. Қўстанай вилояти фавқулодда ҳолатлар департаменти берган маълумотга кўра, Аманқарағай, Лесное, Бағанали, Озёрное ва Калинино қишлоқларида ўт ўчириш ишлари давом этяпти. Фавқулодда кучли табиий офатга қарши курашиш учун 200 та техника бирлиги, 7 та ҳаво кемаси, бешта ўт ўчириш поезди ва икки мингга яқин одам, яъни тегишли хизматлар, маҳаллий ижро органлари, Миллий гвардия, полиция ходимлари сафарбар қилинган. Таъкидлаш лозимки, ёнғин 43 минг гектарга тарқалган, 1 киши ҳалок бўлган, 10 нафари яраланган, 1 минг 800дан зиёдроқ фуқаро қишлоқлардан кўчирилди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.