Қозоғистонда самарали транзит трансконтиненталь йўналишлар тармоғи равнақ топади. Республикамиз ҳудуди орқали бугунги кунда бешта темир йўл йўлаклари ўтади. Улар Хитой бозорини Европа ва Марказий Осиё давлатлари билан боғлайди. Сўнгги ўн йилликда улар орқали контейнер ташувлар ҳажми 5 марта ошган. Айни пайтда мамлакатда бу кўрсаткичларни ошириш ҳам кўзланган, янги лойиҳаларни амалга оширишга умид боғланмоқда. Хусусан, 5 та мамлакат билан темирйўл чегара нуқталарида ўтказув қобилиятини ошириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинди. Ҳозирда ушбу соҳада 4 та темир йўл лойиҳаси ишлаб чиқиляпти. Уларнинг умумий узунлиги - 1300 километр.
Марат Қарабаев, Қозоғистон Республикаси Транспорт вазири:
- Мазкур лойиҳаларнинг амалга оширилиши «Дўстиқ» станциясининг ўтказув салоҳиятини 35 миллион тоннага ошириш, «Алмати» станцияси орқали юк ташув вақтини қисқартириш, «Сариағаш» станциясини бўшатиш ва Марказий Осиё ҳамда Хитой йўналишида ўтказув қувватини қўшимчасига 20 миллион тоннага етказиш имконини беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси