Қозоғистонда геология соҳасини рақамлаштириш учун 10 миллиард тенге маблағ ажратилади. Экология, геология ва табиий захиралар вазирлиги ҳамда етакчи тоғ-кон компаниялари имзолаган меморандумга кўра, ундаги маълумотлар «Kaznedra» майдончасига қўйилади. Замонавий геоахборот тизимлари асосида ишловчи тизим пилот тартибида йўлга қўйилган. У разведка ва қазув ишлари учун лицензия олиш билан боғлиқ бизнес жараёнларни жадаллаштиради. Битта тугмачани босиб, зарур участка тўғрисида тўлиқ маълумот олиш мумкин.
Серикқали Брекешев, Қозоғистон Республикаси экология, геология ва табиий захиралар вазири:
- Бугунги кунда «Kaznedra» тест тартибида ишлаяпти. Йил охиригача 30 минг геологик ҳисоботни киритамиз, мазкур тизимда уларни кўриш мумкин. Иш мунтазам шаклда давом эттирилади. Инвесторлар ажратган маблағ, шунингдек, геологик-физик маълумотларни рақамлаштириш учун ҳам ишлатилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси