2023 йил
охиригача IT-хизматлар экспорти ҳажми ярим
миллиард долларга етиши мумкин. Астана Хаб етакчиси маълум қилишича, йирик хорижий компаниялар
билан бирга қўшма корхоналар очиш бунга имконият ярата олади. Бугунги кунда халқаро технопаркда
бундай ташкилотлар умумий сони уч юздан ошди. Бу эса рўйхатга олинган резидентларнинг
чорак қисмини ташкил этади. Мағжан Мадиевнинг
фикрича, айти-маҳсулотларни кенгайтириш ва хорижий бозорларга олиб чиқиш учун барча
имкониятлар яратилган.
Мағжан Мадиев,
Astana Hub бош директори:
- Мамлакатнинг барча минтақаларида таълим дастурлари
бор, иқтидорли ёшлар, стартапларнинг акселерация дастурлари
қўллаб-қувватланади. Биз Марказий Осиё
ва Монголия, Озарбайжон, Грузия ҳудудида Google For Startaps ҳамкоримиз,
ушбу дастур асосида акселерация учун турли
мамлакатлар стартаплари ташриф
буюряпти. Бундан ташқари,
биз уларни Қозоғистонда, Астанада такомиллаштириш билан бирга жаҳон айти-бизнеси марказига айланган
Кремний водийсига 6-ойлик дастур билан боришига ёрдамлашамиз. У ерда
Марказий Осиёнинг ўз айти-хаби очилишига эришганмиз.
Таъкидлаш лозимки, ўтган йили соҳа маҳсулотлари экспорти
5 марта ошди ва уч юз миллион доллардан ошди. Сотилган маҳсулотнинг ярмидан
зиёди Астана Хабга тегишли. 2023 йилнинг биринчи ярмида технопарк иштирокчилари
161 миллиард тенгега маҳсулот чиқарди, жалб этилган инвестициялар ҳажми 31
миллиард тенгедан ошди. Мағжан Мадиев Президент кўрсатиб ўтган топшириқлар
доирасида Астана Хаб фаолиятининг устувор йўналишларини тилга олди.
Мағжан Мадиев,
Astana Hub бош директори:
- Биринчи
навбатда венчур молиялашни ошириш, яъни, венчур инвестицияси янги механизмларини
яратиш керак. Биз жамғармаларни, молиявий ташкилотларни мамлакатимиз стартапларига,
компанияларига кўпроқ сармоя киритишга чақирамиз, бу мақсадга эришиш факторларидан
бири. Иккинчидан, инсон капитали кенгайтирилади.