Патрик денгиз юлдузи, Квадрат Иштонча, олов отувчи Сэм. Яқинда машҳур анимацион персонажлар қозоқ тилида гапира бошлайди. Келгуси йил давомида TiJi ва Nickelodeon камида 600 соат давомида қозоқ тилидаги контентни трансляция қилади. Биринчи эфир январга режалаштирилган.
Бўлат Тлепов, Қозоғистон Республикаси Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазири ўринбосари:
- TiJi ва Nickelodeon болалар каналлари дубляжи таржимаси учун давлат бюджетидан 570 миллион тенге ажратилди. Таржиманинг тарбиявий йўналишига ҳам катта эътибор берилади. Айтмоқчи, Nickelodeon режадан ташқари эфирга 200 соат ажратади.
Мультфильмлар дубляжи «Қазақфильм»да амалга оширилади. Хорижий телекомпаниялар бунга эътибор билан ёндашди. Уларнинг вакиллари кастинг ўтказди, актёрлар саралади. Ҳар бир матн диққат билан текшириляпти. Асосий вазифа – персонажлар сўзларини ёш телетомошабинлар учун тушунарли бўлишига эришиш. Болалар орсида энг кўп қизиқиш уйғотган мультфильмларга устуворлик берилган.
Арууана Серикбаева, Ш. Айманов номли «Қазақфильм» ишлаб чиқариш хизмати раҳбари:
- Бу мультфильмларда Чупи ва Дуду, Робокап Поли каби кўпчиликка таниқли персонажлар бор. Жами 11 мультфильм. 9 та картина дубляжда тайёр. Спанч Бобнинг 265 сериясини таржима қиламиз. Ой охиригача бу ишларни якунлаймиз. Ишлар 80 фоиз бажарилган. Декабрь охиригача якунлаш ниятидамиз.
Таъкидлаш жоизки, «Nickelodeon» 70 давлатда 22 тилда, «TiJi» 20 давлатда 14 тилда эфирга чиқади.
Абдумалик Сарманов таржимаси