Туркманистон хорижий бозорларга музқаймоқ сота бошлади. Биринчи экспорт партияси - карамелли, шоколадли ва қаймоқли маҳсулот Бирлашган Араб амирликларига юборилди. Ишлаб чиқарувчи корхона вакили таъкидлашича, десерт маҳсулот табиий ингредиентлар: сут, қаймоқ, шакар ва карамелдан тайёрланади. Минтақадаги энг йирик заводлардан бири кунига 60 хилдан зиёд 16–17 тонна музқаймоқ чиқаради. Айни вақтда, корхонада 45 тонна пишлоқ, йогурт ва бошқа сут маҳсулотлари тайёрланади. Бундан ташқари, унда тайёрланган гўшт, колбаса ва қандолат маҳсулотлари Қозоғистон, Россия, Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон, Грузия, Эрон, Вьетнам, Ҳиндистон, Афғонистон, Монголия ва бошқа, жами 15 давлатга экспорт қилинади.
Сердар Хўжагелдиев, лаборатория бўлими
бошлиғи:
- Шоколад ва музқаймоқ экспортга мўлжалланган, синчиклаб
текширилади. Чунки уларнинг узоқ йўлга
чидашига ишонч ҳосил қилишимиз зарур. Шу
жумладан, музлатилган маҳсулот Цельсий шкаласи бўйича -30 дан -35 даражагача бўлган жойда,
махсус жиҳозланган транспорт маҳсулотларида етказиб
берилиши лозим. Юқори сифатли ва «Ҳалол» сертификати бор бўлгани сабабли биз чиқарган маҳсулотлар
ички бозорда ҳам, ташқи бозорда ҳам жуда харидоргир.
Абдумалик Сарманов таржимаси

