Қозоғистон Global Innovation Index-2024 рейтингида илғор учликка киритилди

Қозоғистон Global Innovation Index-2024 рейтингида Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари илғор учликка киритилди. Республика сифат ўзгариши намойиш этганича, умумий рўйхатда 78-ўринга чиқди. «Давлат бошқаруви самарадорлиги», «Қонун устуворлиги», «Бозорнинг ривожланганлиги», «Бевосита соф инвестициялар» кўрсаткичлари бўйича ҳам вазият яхшиланган. Таъкидлаш лозимки, 2007 йилдан буён ушбу нуфузли халқаро рейтингда 133 давлат 80 йўналиш бўйича кўрсаткичлари баҳолаб борилади. Энг муҳими, у инновациялар соҳасида янги стратегиялар ишлаб чиқиш ва уларнинг мамлакат ривожига таъсирини баҳолашда индикатор сифатида кўрилади. Рейтинг муҳаррирлари Қозоғистоннинг қатор тоифаларда илғор 30-ликка кирганини таъкидлашди. Шу жумладан, «Онлайн Ҳукумат»да саккизинчи, «Электрон иштирок»да 15-ўринга кўтарилди. Экспертлар фикрича, рейтингдаги илгарилаш мамлакат амалга ошираётган ислоҳотларнинг ижобий қабул қилинаётганини кўрсатади ва улар мамлакатнинг халқаро обрўси ошиши, бевосита инвестициялар келишига ижобий таъсир қилишини кўрсатади.

Абдумалик Сарманов таржимаси